locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон МТЖ рақиби Европада тайёргарлик кўради

"Futsal Week December Cup – Porec 2025” турнирида иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон МТЖ рақиби Европада тайёргарлик кўради
Фото: Ўзбекистон футзали

2026 йилнинг 27-январ – 7-феврал кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича XVIII Осиё Кубоги мусобақасининг финал босқичи ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси “C” гуруҳида Япония, Тожикистон ҳамда Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Қуръаға кўра гуруҳимизга биринчи тартиб рақами остида сараланган Япония терма жамоаси декабрь ойидаги тайёргарлик режасини эълон қилди. Унга кўра, “самурайлар” FIFA кунлари — 17–21 декабрь саналарида Хорватиянинг Пореч шаҳрида ташкил этиладиган “Futsal Week December Cup – Porec 2025” турнирида иштирок этади. Мазкур мусобақада жами 6 та терма жамоа қатнашади.

Турнир ташкилотчилари даставвал гуруҳ босқичи, сўнгра плей-офф ўйинлари ўтказилишини маълум қилишди.
• “A” гуруҳи: Япония, Словения, Венгрия
• “B” гуруҳи: Руминия, Польша, Саудия Арабистони

Гуруҳ босқичи бир даврали тизимда ўтказилади. Кейин эса жамоаларнинг гуруҳларда эгаллаган ўринларига кўра плей-офф баҳслари ташкил этилади. Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финалда тўқнаш келишади. Иккинчи ўрин эгалари 3-ўрин учун баҳс олиб боради, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар эса турнирнинг 5-ўрин соҳибини аниқлайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг