locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий терма жамоаси қиличбозлари шпага йўналишида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди

Мазкур йиғин машғулотлари 21 декабр санасигача давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси қиличбозлари шпага йўналишида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Ўзбекистон миллий терма жамоаси қиличбозлари шпага йўналишида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.
Айни кунларда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг қиличбозлик залида машғулотлар энг қизғин паллага кирган.

Аҳамиятли жиҳати, шпага бўйича етук тажрибага эга профессионал тренерлар жамоаси машғулотларнинг тўлақонли бажарилишида спортчиларга бевосита йўл-йўриқ кўрсатиб бормоқда.
Улар ҳар бир зарба, ҳар бир ҳаракат ва ҳар бир стратегик қарорни чуқур таҳлил қилиб, жамоани йирик мусобақаларга сифатли тайёрлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин машғулотлари 21 декабр санасигача давом этади.

Спортчилар қиличлари чақнаган залда миллий жамоамиз маҳоратини янада сайқалламоқда.
Олдинда турган мусобақаларда спортчиларимизга омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг