Ўзбекистон миллий терма жамоаси байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади.
2026 йил 24–26 апрел кунлари Хитойнинг Хефей шаҳрида 21-Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа юқори даражадаги спортчилар ўртасида муҳим рейтинг турнири ҳисобланиб, 2028 йилдаги Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига саралаш босқичи вазифасини бажаради. Осиёнинг энг кучли эшкак эшувчилари ушбу нуфузли спорт анжуманида рейтинг очколари учун кураш олиб борадилар. Демак, биз ўз терма жамоамизга мухлислик қиламиз!
Миллий терма жамоамиз таркиби:
Шаҳриёр Маҳкамов
Зиёдбек Йўлдошалиев
Александр Зарубин
Самандар Ҳайдаров
Шоҳрух Азамов
Лочин Эсоналиев
Озоджон Амриддинов
Владлен Денисов
Миржалол Комилов
Артур Гулиев
Диёр Мамадқулов
Нурислом Тўхтасин ўғли
Камрон Ахтамов
Екатерина Шубина
Милана Душев-Янич
Арина Танатмишева
Дарья Мишина
Дилноза Раҳматова
Шаҳризода Мавлонова
Шоҳсанам Шерзодова
Нилуфар Зокирова
Хонзода Эркинова
Муаттар Қодиржонова