Ўзбекистон курашчилари Туркиядан 5 та медал билан қайтишди
“Яшар Догу” халқаро турнирида терма жамоамиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Туркиянинг Кочаели шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилган “Яшар Догу” халқаро турнирида ўзбекистонлик полвонлар муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақа якунида терма жамоамиз жами 5 та медаль – 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритди.
Олтин медал соҳиблари:
– 50 кг: Актенге Кеунимжаева
– 53 кг: Шоҳида Аҳмедова
Кумуш медал:
– 76 кг: Светлана Оқназарова
Бронза медаллар:
– 61 кг: Сардор Рўзимов
– 74 кг: Жафар Чўлибоев
Бу натижа Ўзбекистон курашчиларининг халқаро майдондаги барқарор ўсишини яна бир бор намоён этди.
Бакрадзе Иман
Редактор