Ўзбекистон кубоги. \"А\" гуруҳида охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
Ушбу квартетдан БМБ ҳамда "Пахтакор" жамоалари кейинги босқичга йўл олиши ушбу турдан олдиноқ аниқ бўлиб улгурганди.
Қўшимчасига сўнгги кунлардаги баҳслар жадвалдаги вазиятни ҳам ўзгартирмасди. Аммо ҳар бир жамоа мухлиси учун клуби рақибдан устун келиши, ўзининг даражасини яна бир бор исботлаши талаб қилинарди.

Қизиғи, етакчилар тўқнашувида БМБ Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини аяб ўтирмади (12:1). Иккинчи баҳсда эса "Дизак" яна бир бор "Гулистон" жамоасини мағлубиятга учратди.