locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясида навбатдаги йиғилиш ўтказилди

Йиғилиш якунида юқори натижаларга эришиш учун зарур кўрсатмалар берилди ва келгусидаги фаолият режаси келишиб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясида навбатдаги йиғилиш ўтказилди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев бошчилигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда федерация бош котиби А. Шодиходжаев, Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Супиходжаев Мирзаходжа Бобоходжаевич, от спорти бош мураббийи Б.Қурбанов ҳамда федерация мутахассислари иштирок этдилар.

Йиғилишда федерацияси олдида турган йирик мусобақалар масалалари муҳокама қилинди. Хусусан:

• Жаҳон Кубоги финал босқичида иштирок этиш режалари;
• Апрель ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон Кубоги финал босқичини ташкил этиш масаласи;
• Осиё ўйинлари ва Германиянинг Ахен шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди ва режалари ишлаб чиқилди.

Йиғилиш якунида юқори натижаларга эришиш учун зарур кўрсатмалар берилди ва келгусидаги фаолият режаси келишиб олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг