locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Суперлига клублари билан очиқ мулоқотни давом эттирмоқда

Навбатдаги учрашувлар "Қизилқум" жамоаси билан ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Суперлига клублари билан очиқ мулоқотни давом эттирмоқда
Фото: UzFHM

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази раҳбарияти томонидан Суперлига клублари билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Навбатдаги учрашувлар "Қизилқум" жамоаси билан ташкил этилди.

Мулоқотларда клублар раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар, фан-клуб вакиллари ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашувлар давомида ҳакамлик фаолияти бўйича билдирилган эътироз ва таклифлар, Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги учрашувларида юзага келган баҳсли вазиятлар, шунингдек, VAR тизими билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашди.

Мулоқотда жамоаларнинг олдиндаги учрашувларига тайёргарлик, ҳакамлик фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва клублар билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Шунингдек, VAR тизими билан боғлиқ баҳсли вазиятлар юзасидан эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, клуб вакиллари Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мутахассислари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги VAR марказида ушбу ҳолатларни таҳлил қилиш, VAR ёзувларини тинглаш ҳамда қабул қилинган қарорлар юзасидан батафсил тушунтиришлар олиш имкониятига эга бўлади.

Режа асосида Суперлиганинг барча жамоалари билан навбатма-навбат ана шундай очиқ мулоқотлар ўтказилади. Марказ раҳбарияти ҳудудларни босқичма-босқич айланиб, клублар раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ва бошқа вакиллар билан юзма-юз учрашиб, ҳакамлик фаолияти, мавжуд масалалар ҳамда ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг