Ўзбекистон эркаклар регби-7 терма жамоаси Asia Rugby Emirates Men’s 7s Series халқаро турнирида 10-ўринни эгаллади
Ўзбекистон эркаклар регби-7 миллий терма жамоаси 18–19 октябрь кунлари бўлиб ўтган нуфузли Asia Rugby Emirates Men’s 7s Series халқаро турнирида иштирок этди. Мусобақа икки кун давом этди ва Осиё минтақасининг энг кучли жамоаларини жамлади.
Ўйин натижалари ва тўп киритганлар
18 октябрь (гuruh босқичи):
• Ўзбекистон – Шри-Ланка — 14:26
• Тўплар: Маҳмуд Каландаров, Собиржон Холиқулов
• Реализациялар: Маҳмуд Каландаров, Собиржон Холиқулов
• Ўзбекистон – Хитой — 0:31
• Тўп киритилмади
• Ўзбекистон – Сингапур — 12:28
• Тўплар: Илья Соколов (сардор), Суннат Муҳаммаддинов
• Реализация: Суннат Муҳаммаддинов
19 октябрь (плей-офф):
• Ўзбекистон – Корея — 10:5
• Тўплар: Абдулазиз Нуралиев, Дилшодбек Ибрагимов
• Ўзбекистон – Малайзия (10-ўрин учун ўйин) — 5:31
• Тўп: Азизхон Нуриллаев
Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 10-ўринни эгаллади. Кучли рақобатга қарамай, жамоа иккинчи ўйин кунида Корея терма жамоасига қарши ишончли ғалаба қозониб, характер ва ғалабага бўлган иродасини намойиш этди.