locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон дзюдочилари Европа Кубогида қатнашишни бошлайди

Paks Junior European Cup 2025 мусобақасида дзюдочиларимиз 474 спортчи орасида медаллар учун курашади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон дзюдочилари Европа Кубогида қатнашишни бошлайди
Расм: Olympic.uz

Бугун, 12 июл куни Венгриянинг Пакш шаҳрида ёшлар ўртасидаги Junior European Cup 2025 мусобақаси старт олади. Икки кун давом этадиган турнирда 5 қитъадан 38 давлат вакили — жами 474 нафар (298 ўғил-қиз ва 176 қиз) дзюдочи ғолиблик учун татамига чиқади.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мазкур мусобақада иштирок этмоқда. Камол Муродов ва Диёрбек Ўразбоев бошчилигидаги ёшларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Қуйида қуръа натижалари билан танишинг:

• -60 кг:
Асадбек Мисиров — Степан Смечкал (Чехия)
Самариддин Қўчқоров — Ботонд Жекели (Руминия)
• -66 кг:
Дилшодбек Ҳамроев — Абдуллоҳ Парчиев (IJF) / Жураж Одкладал (Словакия)
• -73 кг:
Муҳриддин Маъруфов — Фабио Раес (Нидерландия)
Бунёд Сафаров — Габор Матеффи (Венгрия)
• -81 кг:
Самариддин Мухибиддинов — Акос Ладо (Руминия) / Марк Переч (Венгрия)
• -90 кг:
Азамат Аблакулов — Леонардо Копат (Италия)
• -100 кг:
Муҳаммадали Зоиров — Франческо Фиоре (Италия)
• +100 кг:
Фазлиддин Рафиқов — Янос Балог (Венгрия)

ҚИЗЛАР:
• -48 кг:
Севинч Муродова — Роза Агумава (Германия) / Зимри Нешер (Исроил)
• -52 кг:
Зарина Жамалова — Шарлотт Неттешейм (Германия)
• -57 кг:
Райҳона Маматова — Леони Викерт (Германия)
• -63 кг:
Нигина Сапарбоева — Лиги Боарон (Исроил)
Сарвиноз Ҳусанова — Лучия Баричевич (Хорватия)
Маржона Нуруллоева — Сежла Спаҳич (Черногория)
• -70 кг:
Хуршида Раззоқбердиева — Жоржина Крупл (Венгрия)
• -78 кг:
Муштарийбегим Афсалова — Кевсер Дилбирлиги (Туркия)
• +78 кг:
Умида Ниғматова — Пеппа Плонерт (Германия) / Жазмин Журак (Венгрия)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг