locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон дзюдо федерацияси делегациясининг Японияга амалий ташрифи давом этмоқда

Томонлар клуб ва университет дзюдосини ривожлантириш, спорт заҳираси ва юқори малакали спортчиларни тайёрлаш бўйича илғор тажрибаларни муҳокама қилдилар.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистон дзюдо федерацияси делегациясининг Японияга амалий ташрифи давом этмоқда
photo: Dzyudo Uzbekistan

Дастурнинг асосий воқеаларидан бири Япониядаги етакчи дзюдочиларни тайёрлаш марказларидан бири бўлган Tokai University раҳбарияти, шунингдек, япон дзюдоси вакиллари билан учрашув бўлди.

Учрашувда академик масалалар бўйича вице-канцлер доктор Кадзухико Хамамото, университет канцлери Хидэки Кимура, Япония дзюдо федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси, Tokai университети профессори, Олимпиада ўйинлари ва уч карра жаҳон чемпиони Косэй Иноуэ, университетнинг халқаро ҳамкорлик бўйича координатори Хисахиро Танака ва университетнинг эркаклар жамоаси бош мураббийи иштирок этди.

Томонлар клуб ва университет дзюдосини ривожлантириш, спорт заҳираси ва юқори малакали спортчиларни тайёрлаш бўйича илғор тажрибаларни муҳокама қилдилар. Амалий тажриба алмашиш ва ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Косэй Иноуэ дзюдочиларни тайёрлашнинг самарали тизими бўйича ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва профессионал қарашлари билан ўртоқлашди.

Ташриф доирасида делегация Tokai University базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоасига ҳам ташриф буюрди. Иштирокчилар жамоанинг тайёргарлик шароити ва машғулот жараёнининг ташкил этилиши билан танишди.

Учрашув якунида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва Ўзбекистонда дзюдони ривожлантиришга қаратилган шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг