locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки куни якунланди

Ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки куни якунланди
Фото: Спорт вазирлиги

Қарши шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни муваффақиятли якунланди.

Мусобақанинг дастлабки кунида кичик ўсмир қизлар ўртасида -36 кг ва -44 кг, шунингдек кичик ўсмир йигитлар ўртасида -40 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Беллашувлар рақобат ва курашларга бой тарзда ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев, Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Абдулатиф Раҳимов, спортчи ёшлар ҳамда федерация мутасадди вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар барча спортчиларга омад тилаб, бундай мусобақалар ёш авлодни спортга кенг жалб этиш ва уларнинг маҳоратларини оширишда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

Шунингдек, ушбу чемпионат жорий йил август ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари учун муҳим саралаш босқичи ҳисобланиши қайд этилди.

Мутахассислар мамлакатимизда оғир атлетика спорти изчил ривожланиб бораётганини, айниқса сўнгги йилларда қизлар иштирокининг сезиларли даражада ортиб бораётганини алоҳида эътироф этишди.

Кун якунида ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг