Ўзбекистон чемпионати олдидан ҳакамлар ва мураббийлар йиғилиши ташкил этилди
Асосий баҳслар 12-14 февраль кунлари "Само" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Самбо ассоциацияси
Фарғона шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Самбо ассоциацияси хабар берди.
Бугун мусобақа олдидан мусобақада фаолият олиб борадиган ҳакам ва мураббийлар учун йиғилиш ташкил этилди. Унда мусобақанинг ташкилий масалалари, қоидалар ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Асосий баҳслар 12-14 февраль кунлари "Само" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист