Ўзбекистон чавандозлари 2025 йил 4–7 декабрь кунлари БААнинг Бутҳиб шаҳрида бўлиб ўтадиган CSI1* ва CSI2* халқаро мусобақаларида иштирок этади
Ўзбекистон чавандозлари 2025 йил 4–7 декабрь кунлари БААнинг Бутҳиб шаҳрида бўлиб ўтадиган CSI1* ва CSI2* халқаро мусобақаларида иштирок этади.
2025 йил 4–7 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ва амирлигида жойлашган Бутҳиб Халқаро От Спорти Марказида ўтказиладиган CSI1* ва CSI2* тоифали халқаро мусобақаларда Ўзбекистон чавандозлари иштирок этишини маълум қилади.
Мазкур мусобақалар FEI халқаро тақвимининг муҳим босқичларидан бири бўлиб, жаҳон рейтинг очколари ҳамда АҚШ–2028 Олимпия ўйинлари саралаш жараёнида алоҳида аҳамиятга эга.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда қатнашади:
Абдулаев Феруз
Абдуаҳмон Абдулаев
Қурбонов Бекзод
Чавандозларимиз мусобақаларда юқори натижалар қайд этиш, халқаро рейтинг очколарини қўлга киритиш ва мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишни мақсад қилган. Шунингдек, жамоамиздан Олимпиада лицензияси учун курашда муваффақиятли иштирок этиши кутилмоқда.