locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон – 2029 йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари мезбонлигига номзод

57 та давлатнинг 4000 нафардан зиёд спортчиси жами 18 та, 13 та олимпия ва 5 та ноолимпия турларида беллашадилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон – 2029 йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари мезбонлигига номзод
photo: Google

Ўзбекистон – 2029 йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари мезбонлигига номзод

Маълумки, жорий йилнинг 7–21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI “Ислом бирдамлиги” ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 57 та давлатнинг 4000 нафардан зиёд спортчиси жами 18 та, жумладан, 13 та олимпия ва 5 та ноолимпия спорт турларида беллашади.

Бир неча кун аввал, Халқаро Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA) 2029 йили бўлиб ўтадиган VII “Ислом бирдамлиги” ўйинларини ўтказишга номзод мамлакатлар номини эълон қилди. Мазкур мусобақага Ўзбекистон, Малайзия ва Эрон даъвогар эканлиги таъкидланган.

Яқин орада ISSA комиссияси юқорида номлари қайд қилинган уч давлатга ташриф буюриб, у ердаги спорт иншоотлари ва инфратузилмасини ўрганиб чиқади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг