Ўзбек велоспортчилари Баҳрайнга йўл олишди
III Осиё ёшлар ўйинлари доирасида бўлиб ўтадиган велоспорт бўйича беллашувлар 24-октябрь куни старт олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Хабарингиз бор, Баҳрайн давлатида III Осиё ёшлар ўйинлари старт олган. Делегация аъзолари орасида велоспортчиларимиз ҳам мусобақаларга йўл олди. Йигитлар ва қизлардан иборат терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:
Йигитлар: Эмил Валишин, Ильёсбек Ўрозбоев, Маъмуржон Римбоев, Шоислом Шоакмалов
Қизлар: Сабрина Алтинбекова, Гулҳайо Сатторова, Мадина Анварова ва Дилнурахон Мирзавалиева
Мураббийлар: Владимир Старчик, Нодир Жуманов, Камолиддин Ҳикматов, Глеб Горбачев
Эслатиб ўтамиз, III Осиё ёшлар ўйинлари доирасида бўлиб ўтадиган велоспорт бўйича беллашувлар 24-октябрь куни старт олади.
Иброҳим Жалолов
Редактор