locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Замонавий бешкураш. Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Қувайт замонавий бешкураш федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Замонавий бешкураш. Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
photo: zamonaviy beshkurash

Анжёдаги Осиё чемпионати доирасидаги учрашув Ўзбекистон ва Қувайт бешкураш федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандумининг имзоланишига сабаб бўлди, бу эса спорт алоқаларини кенгайтиради.

15-ноябр куни Япониянинг Анжё шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати доирасида муҳим халқаро учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси президенти Баҳромжон Ғазиев Қувайт замонавий бешкураш федерацияси президенти Нассер Салим Ал-Валид билан музокара ўтказди.

Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасида замонавий бешкурашни ривожлантириш, тажриба алмашиш, спортчилар ва мураббийлар учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, шунингдек, қўшма халқаро мусобақалар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Қувайт замонавий бешкураш федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу келишув икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.

Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг халқаро майдондаги нуфузининг ортиб бораётганидан далолат беради. Федерация келгусида ҳам хорижий ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишни, миллий терма жамоалар фаолиятини янги босқичга кўтаришни мақсад қилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг