locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Замонавий бешкураш. Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди

Оромгоҳ Литванинг Каунас шаҳрида бўлиб ўтадиган 17 ёшгача ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг муҳим босқичидир.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Замонавий бешкураш. Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди
photo: zamonaviy beshkurash

Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди

Ўзбекистон замонавий бешкураш бўйича миллий терма жамоаси спортчилари халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Қирғизистон Республикасига жўнаб кетишди.

Оромгоҳ Литванинг Каунас шаҳрида бўлиб ўтадиган 17 ёшгача ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг муҳим босқичидир. Ўқув-машғулот йиғини давомида спортчилар мавсумнинг энг муҳим мусобақаларидан бири олдидан техник, жисмоний ва тактик тайёргарлигини оширишда давом этадилар.

Машғулотлар миллий терма жамоа бош мураббийи Вадим Максович ва мураббий Жавлонбек Жабборов назорати остида ўтказилмоқда.

Жамоамизга самарали машғулотлар, муваффақиятли ўқув-машғулот йиғини ва бўлажак жаҳон чемпионатида ишончли ўйин кўрсатишни тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг