locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Замонавий бешкураш. Музайяна Мураталиева Марказий Осиё Кубогига кумуш медални қўлга киритди

Турнинг Ўғил болалар иштирокидаги баҳслари эртага бошланади.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Замонавий бешкураш. Музайяна Мураталиева Марказий Осиё Кубогига кумуш медални қўлга киритди
photo: zamonaviy beshkurash

Музайяна Мураталиева Марказий Осиё Кубогига кумуш медални қўлга киритди!

Қирғизистоннинг Бишкеқ шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё замонавий бешкураш кубоги мусобақасида Ўзбекистонлик Музайяна Мураталиева катта ёшдаги аёллар ўртасида кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақа давомида Музайяна мустаҳкам тайёргарлик ва ишончли ўйин кўрсатиб, шоҳсупанинг иккинчи ўрнини эгаллади.

Спортчи ва унинг мураббийларини муносиб мукофотлари билан табриклаймиз!

Ўғил болалар мусобақаси эртага бошланади. Спортчиларимизга омад, ишончли чиқишлар ва аъло даражадаги натижалар тилаймиз!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг