Замонавий бешкураш. Литвадаги жаҳон чемпионати: Жамоамизнинг илк муваффақиятли натижалари
Литванинг Каунас шаҳрида 17 ёшгача ва ўсмирлар ўртасидаги замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Литвадаги жаҳон чемпионати: Жамоамизнинг илк муваффақиятли натижалари.
Литванинг Каунас шаҳрида 17 ёшгача ва ўсмирлар ўртасидаги замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси Самира Абзалова саралаш босқичини муваффақиятли якунлади ва ярим финалга йўлланма олди. Самирани ишончли ўйини билан табриклаймиз ва финалга чиқишда омад тилаймиз!
Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлари чемпионатнинг кейинги босқичига чиқиш учун саралаш босқичларида иштирок этадилар.
Спортчиларимизга ишончли чиқишлар, ажойиб натижалар ва жаҳон саҳнасида омад тилаймиз! Олға, Ўзбекистон!
Иброҳим Жалолов
Редактор