Замонавий бешкураш. Литвадаги жахон чемпионати: Ўсмирлар саралаш босқичи якунланди
Литвадаги жахон чемпионати: Ўсмирлар саралаш босқичи якунланди
Бугун Литванинг Каунас шаҳрида 17 ёшгача ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган замонавий бешкураш бўйича жахон чемпионатида ўсмирлар саралаш босқичи бўлиб ўтди. Спортчиларимиз турнирнинг кейинги босқичига чиқиш учун жонбозлик кўрсатишди, характер, фидойилик ва пойганинг сўнгги метрларигача курашишга бўлган кучли иродасини намоён этишди.
Саралаш босқичидан сўнг Данияр Раҳимов ўз гуруҳида 20-ўринни, Шержон Аҳмедов эса 25-ўринни эгаллади. Афсуски, бу ярим финалга чиқиш учун етарли бўлмади.
Спортчиларимизга жахон чемпионатидаги ажойиб натижалари учун миннатдорчилик билдирамиз. Тўпланган тажриба уларнинг кейинги спорт ривожланиши ва келажакдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришда муҳим қадам бўлади.
Бугун Самира Абзалова ўсмирлар ёш гуруҳи ярим финалида иштирок этади. Спортчимизга ишончли чиқиш, омад ва финалга муваффақиятли чиқиш тилаймиз!