Замонавий бешкураш. Дмитрий Третьяков Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогининг биринчи босқичида иштирок этди
Тўпланган тажриба кейинги ўсиш ва муваффақиятли чиқишлар учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Жаҳон кубоги босқичи натижалари маълум.
Ўзбекистон замонавий бешкураш бўйича миллий терма жамоаси аъзоси Дмитрий Третьяков Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогининг биринчи босқичида иштирок этди.
Афсуски, саралаш босқичидан сўнг Дмитрий мусобақанинг кейинги босқичига чиқа олмади.
Бу мавсумнинг фақат биринчи босқичи, олдинда эса иккинчи ва учинчи босқичлар бор, бу ерда спортчимиз ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиш ва янада юқори натижаларга эришиш имкониятига эга бўлади.
Тўпланган тажриба кейинги ўсиш ва муваффақиятли чиқишлар учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Биз Дмитрийга келгуси мусобақаларда ишонч, матонат ва ажойиб натижалар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор