Замонавий бешкураш бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди
Бугун Андижон шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги беллашувлари якунланди. Чемпионатнинг якуний йўналиши квадратлон бўлиб, унда ёш спортчилар ўз кучи, чидамлилиги ва ғалабага бўлган иродасини намоён этди.
Мусобақа якунида Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси раҳбарияти иштирокида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими байрамона руҳда бўлиб ўтди.
Мукофотларни федерация бош котиби Абдулазиз Қодиров, федерация вице-президентлари Раҳмонали Мирзаев ва Дилшод Даминовлар ҳамда маҳаллий спорт ташкилотлари вакиллари топширди.
Чемпионат Ўзбекистонда замонавий бешкураш ишончли тарзда ривожланиб бораётгани, спортчиларнинг ёш авлоди халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёр эканининг яққол тасдиғи бўлди.