Юнусобод туманида “ИИБ вазири кубоги” мусобақасининг финал қисми бўлиб ўтди.
Юнусобод туманида пробация назоратида бўлган шахслар ўртасида волейбол бўйича “ИИБ вазири кубоги” мусобақасининг финал қисми ўтказилди. Ушбу спорт тадбири пойтахтнинг 12 тумани жамоалари иштирокида юқори ташкилийчилик даражасида ташкил этилди.
Беллашувлар давомида жамоалар ўртасидаги жипслик, ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат руҳи устуворлик қилди.
Мусобақа натижаларига кўра:
1-ўрин — Юнусобод тумани
жамоаси
2-ўрин — Яшнобод тумани жамоаси
3-ўрин — Сергели тумани жамоаси
Ғолиб жамоалар кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирнинг асосий мақсади — пробация ҳисобига олинган шахсларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, уларда жисмоний фаоллик ва ижобий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.
Юнусобод тумани ҳокимлиги туманимиз номини ҳимоя қилиб, 1-ўринни қўлга киритган жамоамизни муборакбод этади.
Ўзбекистон Волейбол федерациясининг ижтимоий тармоқларини кузатиб боринг. Сизлар учун энг қайноқ янгиликларни ҳавола қилиб борамиз