Юнон-рум кураши. Абдулло Алиев жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Мусобақа Хорватия давлати Загреб шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Абдулло Алиев жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Яна бир юнон-рум курашчимиз Загреб шаҳри мезбонлик қилаётган дунё биринчилигида ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди. -72 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Абдулло Алиев бронза медали соҳибига айланди.
Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда Корея Республикаси вакили Ёнхун Ноҳдан устун келди.
Мусобақа давом этмоқда. Турнир ҳақидаги энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор