locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юлдуз Махмудова фаолиятидаги илк қишки Паралимпиадада иштирок этди

Пара тоғ чанғиси бўйича эркаклар ўртасидаги беллашувлар ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юлдуз Махмудова фаолиятидаги илк қишки Паралимпиадада иштирок этди
Фото: ParalympicUz

Италиянинг Кортина-д'Ампеццо шаҳрида жойлашган "Tofane Alpine Skiing Centre" спорт мажмуасида XIV қишки Паралимпия ўйинлари доирасида пара тоғ чанғиси бўйича аёллар ўртасидаги гигант слалом баҳслари ниҳоясига етди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Юлдуз Махмудова иккинчи стартда 1:47.77 сонияда маррага етиб келди.

Бугун XIV қишки Паралимпия ўйинларида пара тоғ чанғиси бўйича эркаклар ўртасидаги беллашувлар ўтказилмоқда.

Ҳамюртимиз Фирдавс Худоятов гигант-слалом дастури бўйича 1-стартни амалга оширди. Спортчимизнинг илк чиқишида 1:32.12 сония натижа қайд этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг