locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Югуриш. Самарқандда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Югуриш. Самарқандда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди
photo: sport vazirligi

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида жойлашган Имом ал-Бухорий мажмуасида "Silk Road-Samarkand", "Талаба югур" ва "Инсон учун" шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Адаптив спорт турлари ассотсиасиясининг ижрочи директори А. Мурсакулов, вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ. Тўхтаев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж. Нурманов ҳамда вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этиб, марафон қатнашчиларига омад тиладилар.
Мазкур оммавий югуриш мусобақаларида 2000 дан ортиқ иштирокчи (спортчилар, талабалар, ўқувчилар, хорижий меҳмонлар ва ҳаваскорлар) қатнашиб, ўз тоифалари бўйича белгиланган масофаларни босиб ўтишди.

Silk Road Uzbekistan халқаро туркуми спорт, туризм ва маданият уйғунлиги орқали Буюк Ипак йўлининг маданий-тарихий меросини тарғиб қилишга қаратилган. 2026-йилда ушбу туркум мамлакатнинг саккизта шаҳрини қамраб олиб, спорт туризмнинг янги харитасини шакллантиради ва аҳолининг кенг қатламларини фаол турмуш тарзига жалб этади. Шу маънода мазкур спорт тадбирининг Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасида ўтказилгани алоҳида аҳамият касб этди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, мусобақада шижоат ва матонати кўрсатганлиги ва махсус белгиланган мезонлар асосида сараланган фаол иштирокчилар ҳам рағбатлантирувчи пул мукофотлари, махсус сертификатлар билан мукофотланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг