Ёшларимиз Беларусдаги халқаро турнирни муваффақиятли якунлашди
Мусобақада вакилларимиз 6 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 5 та бронза, жами 16 та медалга эга чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Беларус мамлакатида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Минск шаҳрида ўтказилган "Кубок сильнейших спортсменов" халқаро турнирида баҳс олиб борди.
Қувонарлиси, мусобақада вакилларимиз 6 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 5 та бронза, жами 16 та медалга эга чиқишди.
Олтин:
Шоҳжахон Холмуродов (45 кг)
Ёсинбек Одилов (48 кг)
Асадбек Самандаров (51 кг)
Омадбек Отабеков (68 кг)
Самира Ҳаитова (44 кг)
Ситора Асророва (+68 кг).
Кумуш:
Фарход Қосимов (45 кг)
Шермухаммад Қаҳҳоров (48 кг)
Азизбек Муродов (59 кг)
Зуҳра Исмоилбоева (42 кг)
Фарангис Маҳкамбоева (49 кг).
Бронза:
Аюбхон Набиев (68 кг)
Ахаджон Мухторов (78 кг)
Алишер Пак (+78 кг)
Рушанахон Равшанова (55 кг)
Виктория Денисенко (59 кг).
Розикжон Султонмуродов
Журналист