Ёш самбочиларимиз Россиядаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди
14-15 март кунлари Россия Федерацияси Москва вилояти, Митишши шаҳрида самбо бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: sambo Uzbekistan
Ёш самбочиларимиз Россиядаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди
14-15 март кунлари Россия Федерацияси Москва вилояти, Митишши шаҳрида самбо бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.
Халқаро самбо федерацияси фахрий президенти М.И.Тихомиров хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам иштирок этишлари ҳақида хабар бергандик.
Мусобақа якунларига кўра, вакилларимиз 4 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Совриндорларимиз рўйхати:
Олтин:
-38 кг: Артём Безруков
-42 кг: Степан Зяблов
-50 кг: Акмал Азимов
+65 кг: Фирдавсий Лутфиддинов
Бронза:
-31 кг: Ботир Абдуғаппаров.
Йигитларимиз мусобақада умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни банд этишди.
Иброҳим Жалолов
Редактор