Ёш саблячиларимиз яккалик баҳсларида 2 та медални қўлга киритишди
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва кумуш медалларга эга чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: OlympicUz
Шу кунларда пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмирлар (U17) ва ёшлар (U20) ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, мусобақада яккалик баҳслари ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва кумуш медалларга эга чиқишди.
Олтин медални ёшлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Алпамис Ўракбаев келтирди. Ўсмир йигитлар дастурида финалгача етиб борган Муҳаммадали Турсинбоев эса кумуш медаль билан тақдирланди. Эртага спортчилар жамоавий дастурда совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.