Ёш қиличбозларнинг ғалаба сари дадил қадамлари
Айни кунларда Жиззах шаҳрида 13 ёшгача бўлган ёш қиличбоз ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақа доирасида шпажа йўналиши бўйича яккалик беллашувлар ўта кескин ва муросасиз баҳслар асосида кечди.
Ҳар бир жангда матонат, ирода ва ғалабага бўлган кучли иштиёқ намоён бўлди. Натижада энг муносиб спортчилар шоҳсунага кўтарилди.
Шпажа бўйича яккалик мусобақаси ғолиб ва совриндорлари:
Ўғил болалар:
1 Рузибаев Ҳуршид — Тошкент вилояти
2 Александров Оскар — Миллий қиличбозлик клуби
3 Алийжонов Озодбек — Гулистон
3 Икрамов Сулаймон — Андижон ОПСТТМ
Қиз болалар:
1 Серикбоева Элвира — Навоий
2 Назарова Эфсун — Тошкент вилояти
3 Убайдуллаева Райҳоной — Андижон
3 Бегалова Севара — Навоий
Барча ғолиб ва совриндорларни, уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналарини самимий табриклаймиз