Ёш гандболчиларимиз жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон U17 қизлар жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Таиландда гандбол бўйича IHF TROPHY кубогининг Осиё минтақасидаги баҳслари якунланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон U17 қизлар жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Финал баҳсида қизларимиз ҳиндистонлик тенгдошларини 48:47 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.
Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба жамоамизга келаси йил ташкил этиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист