Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди
Бугун аралаш жамоавий дастур баҳслари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг якка тартибдаги баҳслари якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида финалгача етиб борган ҳамюртимиз Жўрабек Эшпўлатов кумуш медалга сазовор бўлди.
Кумуш медал:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
Шу тариқа, дзюдочиларимиз якка тартибдаги баҳсларни 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 6 та медал билан умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлашди. Барча ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
-40 кг: Ирода Сирожиддинова
Кумуш медал:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
Бронза медал:
-55 кг: Бобур Юсупов
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-44 кг: Алина Колючёва
-48 кг: Чарос Ҳикматова
Бугун аралаш жамоавий дастур баҳслари бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист