locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Тайланддаги турнирда вакилларимиз қайси гуруҳда иштирок этиши маълум

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Тайланддаги турнирда вакилларимиз қайси гуруҳда иштирок этиши маълум
Photo: gettyimages

Волейбол бўйича Осиё Волейбол Конфедерацияси (AVC) U-16 ўғил болалар ва қиз болалар ўртасидаги мусобақа олдидан Zoom платформасида йиғилиш ўтказилди ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон терма жамоаси ўғил болалар C гуруҳидан, қиз болалар эса A гуруҳидан жой олишди. Бу мусобақалар ўғил болалар учун 12-19 июль кунлари Тайланднинг Након Фаном шаҳрида, қиз болалар учун эса 20-27 июль кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилади.

Йиғилиш давомида мусобақалар ташкилотига оид кўплаб масалалар муҳокама қилинди, қатнашчи давлатларнинг жамоалари учун аҳамиятли янгиликлар ва тайёргарликлар кўриб чиқилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг