locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ёш астроном» оромгоҳи тарбияланувчилари «Долзарб 90 кун» доирасида фаол иштирок этмоқда

Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадида спорт тўгараклари йўлга қўйилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ёш астроном» оромгоҳи тарбияланувчилари «Долзарб 90 кун» доирасида фаол иштирок этмоқда
Расм: Telegram

Самарқанд туманида жойлашган «Ёш астроном» болалар оромгоҳида «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасида спорт тўгараклари мунтазам фаолият юритмоқда.

Кураш, волейбол, футбол, стол тенниси, шахмат-шашка каби спорт турлари бўйича мусобақалар, шунингдек, «Қувноқ стартлар» беллашувларида оромгоҳ тарбияланувчилари жонбозлик билан иштирок этмоқда.

Бундай мусобақа ва эстафеталар болаларнинг соғлом ўсиши, жисмоний фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур оромгоҳ туманнинг Миронқул маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу маҳалла ёшлари учун ҳам кураш бўйича машғулотлар ташкил этилган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг