Яшнобод туманида Спорт вазирлиги оммавий спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Шерзод Олимов томонидан ўқув-семинар бўлиб ўтди
Ушбу семинарда туман ҳоким ўринбосари А.Хасанов, спорт мактаб директорлари, спортчи ёшлар, ёшлар етакчилари иштирок этдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: tashcitysport
Яшнобод туманида Спорт вазирлиги оммавий спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Шерзод Олимов томонидан ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда туман ҳоким ўринбосари А.Хасанов, спорт мактаб директорлари, спортчи ёшлар, ёшлар етакчилари иштирок этдилар.
Тадбир давомида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсуми доирасидаги спорт мусобақалари ва танловлар низомлари билан таништирилди.
Шунингдек, 67 та маҳалла ёшлар етакчиларига Спорт вазирлиги томонидан 536 дона спорт тўплари топширилди. 2025 йилда “5 ташаббус олимпиадаси”да фаол иштирок этган етакчилар эса муносиб тақдирланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор