Янгийўлда замонавий спорт мактаби фойдаланишга топширилди
Маросимда қатор соҳа мутасаддилари иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги раҳбарияти, шунингдек, қатор соҳа мутасаддилари иштирок этишди.
Янгийўл шаҳар спорт мактаби қайта таъмирдан кейин замонавий инфратузилма ва зарур жиҳозлар билан таъминланди. Энди ушбу ҳудудда кўплаб оммавий спорт тадбирлари, вилоят ва Республика миқёсидаги мусобақаларни юксак савияда ташкил этиш имконияти мавжуд.
Расмийлар ушбу мажмуа минтақа ёшларини спортга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этишини, шу билан бирга улар учун катта байрамга айланганини алоҳида таъкидлашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист