Янгийер шаҳри спорт мактабидаги қурилиш ишлари ўрганилди
Барча спорт биноларида қурилиш ва таъмирлаш, бўёқ ишлари давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Сирдарё вилояти спорт бошқармаси
Спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Буранов Янгийер шаҳрида бўлди ҳамда спорт мактаби учун қурилаётган сузиш ҳавзаси, академик эшкак эшиш базаси, 30x70 ўлчамдаги қурилиш ишларини ўрганди.
Жумладан, барча спорт биноларида қурилиш ва таъмирлаш, бўёқ ишлари давом этмоқда.
Ўрганиш якунида қурувчи ташкилоти масъулларига қурилиш ишларини жаддалаштириш, спорт иншоотларини белгиланган тартибга келтириш ҳамда жорий йилнинг март ойи якунига қадар топшириш белгиланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист