locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг ўтказилиши таҳлил қилинди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг ўтказилиши таҳлил қилинди
ФОТО: Olympic.uz

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари минглаб ёшларимиз томонидан илиқ қарши олинмоқда. Бугун Миллий Олимпия қўмитасида мазкур мусобақаларни янада самарали ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, федерацияси ва ассотсицияларнинг масъуллари иштирок этишди. Шунингдек, барча ҳудудлардаги бошқармалар ва спорт муассасалари вакиллари жараённи онлайн форматда кузатиб боришди.

Вазир Адҳам Икрамов мусобақаларнинг бугунги кунгача ўтган ҳолати бўйича таҳлилларни маълум қилди. Юқори кўрсаткич қайд этган вилоятлар ва ёш спортчиларнинг номлари эълон қилинди. Енгил атлетика турларида баъзи ҳудудларда кўрсатилаётган натижалар мамлакат чемпионати ғолиблариникига жуда яқин келаётгани алоҳида эътироф этилди.

Ўз навбатида, МОҚ раҳбарияти фаоллик кўрсатаётган ҳудудий бўлимларга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Бош котиб Ойбек Қасимов яқин даврда ҳудудий босқич беллашувларини ташкил этиш учун Олимпия стандартларига жавоб берадиган инвентарлар етказиб берилишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунида масъулларга иш самарадорлигини ошириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг