locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Яна бир тарихий натижа: Дзюдочиларимиз III Ёшлар Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига энг кўп медал тақдим этишди

Жами 16 нафар дзюдочи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 14 та медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Яна бир тарихий натижа: Дзюдочиларимиз III Ёшлар Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига энг кўп медал тақдим этишди
photo: Judo Uzbekistan

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли келди.

Делегациямиз ушбу комплекс мусобақада 37 та олтин, 16 та кумуш, 28 та бронза, жами 81 та медал билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Терма жамоамизга энг кўп медалларни айнан дзюдочиларимиз тақдим этишди. Жами 16 нафар дзюдочи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 14 та медални қўлга киритди. Шундан тенг ярми олтин медал бўлди. Дзюдочиларимиз яна 4 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқишди.

Ўзбекистон дзюдочилари юқори тайёргарлик даражасини намойиш этиб, қитъанинг энг кучли мактабларидан бири эканлигини амалда исботлашди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг