locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

XXXV Спартакиада шоҳсуфасида Тўрабоев, Бобонов ва бошқалар

Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақа 7 та вазн тоифасида ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
XXXV Спартакиада шоҳсуфасида Тўрабоев, Бобонов ва бошқалар
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Пойтахтимиздаги "Жар" спорт мажмуасида "Динамо" спорт жамияти томонидан куч тизимлари ўртасида ўтказилган "Спартакиада" мусобақасининг дзюдо беллашувлари якунланди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақа 7 та вазн тоифасида ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар орасида Давлат Бобонов, Мўзаффарбек Тўрабоев, Достон Рўзиев, Нурбек Муртазоев, Ерназар Сарсенбаев, Мусо Собиров сингари номдор терма жамоамиз аъзоларини кўриш мумкин.

Нуфузли старт муросасиз кураш майдонига айланди. Унда совриндор спортчилар ўзларининг юқори даражасини яна бир бор исботлаб, томошабинларга чиройли беллашувлар ва ҳақиқий катта дзюдо руҳини тақдим этдилар.

Ғолиб ва совриндорлар:

-60 кг вазн тоифаси
1. Достон Рўзиев (ДХХ)
2. Санжар Саидқулов (Ички ишлар вазирлиги)
3. Тўлқинжон Бахронов (ГУВД)
3. Асадбек Обидов (ЖИЭД)

-66 кг вазн тоифаси
1. Мухриддин Тиловов (ТОХТ)
2. Абдураҳим Нутфуллоев (ДХХ)
3. Шахзод Давронов (ЖИЭД)
3. Мақсуд Очилов (Ички ишлар вазирлиги)

-73 кг вазн тоифаси
1. Ҳожиакбар Тошев (ДХХ)
2. Шахриёр Фозилов (ҚРН)
3. Жавоҳирбек Сапоров (ФВВ)
3. Дилшодбек Йўлдошев (ГУВД)

-81 кг вазн тоифаси
1. Мусо Собиров (ДХХ)
2. Амирбек Аминов (Ички ишлар вазирлиги)
3. Шоҳрух Ахмедов (ФВВ)
3. Тўлқин Очилов (ҚРН)

-90 кг вазн тоифаси
1. Нурбек Муртазоев (ДХХ)
2. Улуғбек Ўроқов (ПДХХ)
3. Жовид Додаев (ТВДЖ)
3. Ҳумоюн Эшонқулов (ЖХУ)

-100 кг вазн тоифаси
1. Ерназар Сарсенбаев (Ички ишлар вазирлиги)
2. Зуфар Ўролов (ДХХ)
3. Давлат Бобонов (ПДХХ)
3. Муҳаммадлазиз Қаюмов (ЧҚ)

+100 кг вазн тоифаси
1. Мўзаффарбек Тўрабоев (Ички ишлар вазирлиги)
2. Ўткирбек Тўрабоев (ТВДЖ)
3. Жалолиддин Бобожонов (ҚРН)
3. Жалол Ортиқов (ЖИЭД)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг