locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

XX Осиё ўйинлари. −95 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 170 кг, силтаб кўтаришда эса 208 кг оғирликни бўйсундириб, икки кураш якунига кўра жами 378 кг натижа билан мусобақада 4-ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
XX Осиё ўйинлари. −95 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди
photo: Og'ir atletika

XX Осиё ўйинлари. −95 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Айти–Нагоя 2026 XX ёзги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган оғир атлетика мусобақасининг ушбу вазн тоифасидаги баҳсларида Муҳаммадқодир Тоштемиров иштирок этди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 170 кг, силтаб кўтаришда эса 208 кг оғирликни бўйсундириб, икки кураш якунига кўра жами 378 кг натижа билан мусобақада 4-ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

1-ўрин. Алипоур Али (Эрон) — 398 кг (180+218)
2-ўрин. Адилетулы Нургисса (Қозоғистон) — 394 кг (177+217)
3-ўрин. Ту И (Хитой) — 384 кг (179+205)
4-ўрин. Тоштемиров Муҳаммадқодир (Ўзбекистон) – 378 (170+208) кг

Муҳаммадқодирга келгуси мусобақаларда омад ёр бўлиши ҳамда муносиб натижалар тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг