Волейбол. Ўзбекистон кубоги мусобақалари олдидан умумий техник йиғилиш бўлиб ўтди
Волейбол ихлосмандларини Ўзбекистон кубоги баҳсларини томоша қилишга таклиф қиламиз.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Жар спорт-соғломлаштириш марказида Ўзбекистон кубоги доирасида ўтказиладиган эркаклар ҳамда U-21 қизлар ўртасидаги мусобақалар олдидан техник йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилиш Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Файзиев Жамшид Шукуруллоевич ва федерация бош котиби Алимов Фарҳод иштирокида бўлиб ўтди.
Эртан старт оладиган чемпионат 2-8-декабр кунлари 5 та манзилда ўтказилади:
Жар спорт соғломлаштириш маркази
Сергели
Қорасув
Яккасарой
Техник йиғилиш давомида барча ташкилий масалалар кўриб чиқилди, мандат комиссиясининг ишлари белгиланган тартибда якунланди. Чемпионатнинг расмий бошланишига барча жамоалар, ҳакамлар ва ташкилотчилар тўлиқ тайёр.
Волейбол ихлосмандларини Ўзбекистон кубоги баҳсларини томоша қилишга таклиф қиламиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор