Волейбол. Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи кубоги учун соҳил волейболи мусобақаси ўтказилди
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
“Ёшлар куни” муносабати билан Зарафшон шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида соҳил волейболи бўйича Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи кубоги мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа якунларига кўра қизлар ўртасида:
1-ўрин. 10-мактаб
2-ўрин. Мурунтов 7-мактаб
3-ўрин. 4-мактаб
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин. 10-мактаб
2-ўрин. 12-мактаб
3-ўрин. 3-мактаб
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга қизиқишни ошириш ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор