Волейбол. U-19 ўғил болалар ўртасида Сирдарё вилояти чемпионати якунланди
Мазкур мусобақа ҳудудда ёшлар ўртасида волейбол спортин оммалаштириш ҳамда истиқболли спортчиларни саралашда муҳим босқич бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Ховос тумани 1-сон спорт мактабида волейбол бўйича U-19 ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида Сирдарё вилояти чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятнинг етакчи жамоалари иштирок этиб, юқори савиядаги баҳслар намойиш этилди.
Ёш спортчилар майдонда техникавий тайёргарлик, жамоавийлик ва рақобатбардошликни кўрсатишди. Беллашувлар натижасига кўра совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин — Ховос тумани
2-ўрин — Гулистон тумани
3-ўрин — Сардоба тумани
Мазкур мусобақа ҳудудда ёшлар ўртасида волейбол спортин оммалаштириш ҳамда истиқболли спортчиларни саралашда муҳим босқич бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор