locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. U-17 Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётган ҳакам 8-март байрами билан табрикланди

Ягона аёл ҳакам сифатида фаолият олиб бораётган Азиза волейбол федерацияси вакиллари, ҳакамлар, мураббийлар ҳамда спортчилар томонидан самимий қутландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. U-17 Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётган ҳакам 8-март байрами билан табрикланди
photo: Voleybol Uzbekistan

Жорий йилнинг 5–11-март кунлари Навоий вилоятида ўғил болалар ўртасида ўтказилаётган U-17 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати доирасида фаолият юритаётган ҳакамлардан бири — Азиза Анваровна Аллабердиева 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрикланди.

Ягона аёл ҳакам сифатида фаолият олиб бораётган Азиза волейбол федерацияси вакиллари, ҳакамлар, мураббийлар ҳамда спортчилар томонидан самимий қутландилар.

Бу эътироф спорт соҳасида фаолият юритаётган аёлларнинг меҳнатини қадрлаш, уларнинг волейбол ривожига қўшаётган ҳиссасини эътироф этишнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг