Волейбол. U-15 терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотлари бошланди
Мазкур йиғин 20-февралдан 5-мартга қадар давом этади ҳамда мураббий Эгамқулов Бунёд раҳбарлигида олиб борилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Жиззах вилояти Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида U-15 ёш тоифасидаги терма жамоанинг навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари йўлга қўйилди.
Мазкур йиғин 20-февралдан 5-мартга қадар давом этади ҳамда мураббий Эгамқулов Бунёд раҳбарлигида олиб борилмоқда.
Машғулотлар давомида ёш спортчиларнинг техник-тактик маҳоратини ошириш, жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш ва жамоавий ўйин уйғунлигини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йиғин келгуси мусобақалар олдидан муҳим тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор