locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол. Спортнинг волейбол тури бўйича Тошкент шаҳар кубоги финал мусобақаси ўтказилди

Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол. Спортнинг волейбол тури бўйича Тошкент шаҳар кубоги финал мусобақаси ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Жар спорт соғломлаштириш марказида U-18 ўсмирлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Тошкент шаҳар кубоги-2025 мусобақасининг финал босқичи ўтказилди.

Ушбу мусобақада 3 кун давомида 300 нафар ўғил ва қиз болалар иштирок этиб ғолиблик учун бақс олиб борди. Финал учрашувлари муросасиз курашлар, чиройли комбинациялар ва спорт руҳига тўла тарзда ўтди.

Якуний натижаларга кўра:
Ўғил болалар:
I-ўрин Чилонзор тумани;
II-ўрин Мирзо Улуғбек;
III-ўрин Миробод тумани.

Қиз болалар:
I-ўрин Мирзо Улуғбек тумани;
II-ўрин Юнусобод тумани;
III-ўрин Чилонзор тумани.

Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди. Мусобақа ёшларимизни спортга ошно этиш, Тошкент шаҳрида волейбол спортни янада оммалаштириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг