Волейбол. Рамин Бабаи — Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийи
Янги мураббий бошчилигида миллий терма жамоамизнинг халқаро майдондаги натижалари янада юксалишига ишонамиз.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Voleybol Uzbekistan
Ўзбекистон Волейбол федерацияси томонидан эронлик тажрибали мутахассис Рамин Бабаи эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Рамин Бабаи фаолияти давомида Эрон Суперлигасининг қатор етакчи клубларида спортчи ва мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек, у Туркманистон ва Афғонистон миллий терма жамоаларини бошқарган ҳамда 2025 йилда Туркманистон терма жамоаси билан CAVA Cup чемпионлигини қўлга киритган.
Янги мураббий бошчилигида миллий терма жамоамизнинг халқаро майдондаги натижалари янада юксалишига ишонамиз.
Рамин Бабаига Ўзбекистон волейболидаги фаолиятида омад ва улкан зафарлар тилаймиз!