Волейбол. Навоий шаҳрида қизлар ўртасида волейбол мусобақаси юқори савияда ташкил этилди
Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Бугун Навоий олимпиада ва паралимпиада спорт турларига тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистон Олимпиада чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” доирасида волейбол спорт тури бўйича "Навоий шаҳар ҳокими олимпиадаси" бўлиб ўтди.
Мазкур спорт тадбирида 2012–2013-йилларда туғилган спортчи қизлар муносиб иштирок этдилар. Мусобақа давомида иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, жамоавий ўйин кўникмалари ҳамда спортга бўлган қизиқишларини намоён этдилар.
Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиб жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор