Владивосток регатасида спортчиларимиздан 3 та медал
Россиянинг Владивосток шаҳрида В халқаро Владивосток регатаси бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: suv sporti
Владивосток регатасида спортчиларимиздан 3 та медал
Россиянинг Владивосток шаҳрида В халқаро Владивосток регатаси бўлиб ўтди. Унда Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон, Хитой ва Қирғизистон вакиллари иштирок этди.
Регата доирасида соҳил бўйи эшкак эшиш йўналишида яккалик, жуфтлик ва тўрт кишилик баҳслари ташкил этилди.
Мураббийлар Евгений Агафонов ва Луиза Ғафурбаева бошчилигидаги ёш академик эшкак эшувчиларимиз ҳам регатада муносиб иштирок этиб, 3 та медални қўлга киритдилар:
1-ўрин. W1х: Басима Сатторова
2-ўрин. C-2 Мих: Басима Сатторова ва Савлат Мусаев
3-ўрин. C-4 Мих: Басима Сатторова, Ўғлой Сатторова, Савлат Мусаев ва Рамиз Мустафоев
Ғалабалар сари дадил қадамлар бардавом бўлсин!